Ўзбекистонлик 5200 нафар Ҳаж зиёратчиси Саудия Арабистонига етиб келди
11 октябр 2013, 09:51 1044 кўрилди

altУ ерда ҳар куни зиёратчилар ишчи гуруҳи, гуруҳи раҳбарлари, шифокорлар ҳар куни юртдошларимиз билан мулоқотда бўлиб Ҳаж зиёратига, уларнинг саломатлигига оид масалаларни тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Айтиш жоиз, Ҳаж зиёратчилари Ўзбекистон раҳбариятига уларга кўрсатилаётган юксак эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

Ҳамюртларимиз жорий йилнинг 15 июнида икки томонлама шартномага кўра мамлакатимизда 5200 нафар зиёратчининг сафари билан боғлиқ барча режалаштирилган ишлар якунлангани ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида тузилган шартнома кўра зиёрат уюштирмоқда.

uz24 маълумоти.

Ҳаж зиёратчилари уч марталик иссиқ овқат билан таъминланади. Бундан ташқари улар мева ва шарбарлар истеъмол қилишлари мумкин. Ҳамюртларимизга таомларни ўзбекистонлик ошпазлар тайёрламоқда.

Айтиш мумкинки, ҳар бир хонада музлатгич ва телевизор ўрнатилган бўлиб, ойнаи жаҳон орқали икки ўзбек канали намойиш этилади. Бу ҳамюртларимиз ватандан йироқдалигида юртимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеаларни ўзбек тилида кузатиб бориш имконини беради.

Шунингдек, ҳамюртларимиз саломатлиги жойида бўлиши учун юртимиздан 30 та турли шифокорлар жўнаб кетган бўлиб кун давомида зиёратчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўзини қандай хис қилаётганлигидан хабардор бўлиб бормоқда.

Шархлар