Ўзбекистонда «Ёшлар – чекишга қарши» лойиҳаси старт олди
03 октябр 2013, 09:17 827 кўрилди

alt“Ёшлар – чекишга қарши!” лойиҳаси икки йўналишда амалга оширилади, деб хабар беради ЎзА. Жойларда мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар, маҳаллалардаги йигит-қизлар иштирокида ахборот тадбирлари ўтказилади. Уларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолларидан иборат мураббийлар ўз тенгдошларига замонавий интерфаол услублардан фойдаланган ҳолда чекишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида сўзлаб беради. Бу борада мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўнгиллилар тармоғини шакллантириш ва лойиҳа кўламини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Иккинчи йўналишда бевосита тамаки маҳсулотлари сотиладиган жойларда тарғибот ишлари амалга оширилади. Дўкон сотувчилари ва эгалари алкоголли маҳсулотлар тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш ҳақидаги қонуннинг моҳияти ва мақсади тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлади. Шу билан бирга, бундай маҳсулотлар сотиладиган жойларда чекишнинг зарари ҳақидаги ахборот ва мазкур қонундан кўчирмалар, шунингдек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонлари рақами ёзилган плакатлар осилади.

Шархлар
Реклама