Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги ойлиги бошланади
18 ноябр 2013, 19:31 4796 кўрилди

altКуз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдириш, янги йил байрамида турли пиротехника воситалари билан ўйнаш ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Шуларни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан мамлакатимизда ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб, ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиб келинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан маълум қилишларича, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, уй-жой секторида ўтказилган тадбирлар натижасига кўра, 2013 йилнинг 10 ойида ёнғин пайтида тан жароҳати олиш 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоиз, ўлим ҳолатлари 24,8 фоиз  камайишига эришилган, деб ёзади ЎзА.

Ўтган давр мобайнида 94 мингдан зиёд корхона, ташкилот ва муассасада ёнғинга қарши нормаларга риоя қилиш текширилган. 46 мингдан ортиқ объектда батафсил текширувлар, 48 мингдан кўпроқ объектда эса назорат текширувлари ўтказилган. Аниқланган камчиликларнинг аксарияти бартараф этилган. Ҳар йили рўйхатга олинаётган ёнғинларнинг асосий қисми аҳоли истиқомат қиладиган жойларга тўғри келиши инобатга олиниб, 5 миллиондан зиёд уй-жой текширилган. 

Шархлар
Реклама