Ўзбекистонда қанча қуш бор?
04 октябр 2013, 14:46 830 кўрилди
alt2013 йилнинг октябрида European Birdwatch акциясида BirdLife нинг Европа ва Ўрта Осиёнинг 33 та мамлакатидан ҳамкорлар иштирок этади. Агар қушларга бефарқ бўлмасангиз, ушбу акцияда сиз ҳам қатнашишингиз мумкин.  Бунинг учун келаётган дам олиш кунларида табиат қўйнида, истироҳат боғида ёки қишлоғингиз чеккасидаги қушларни кузатсангиз кифоя.
 
Кузатишларингиз фойда келтириши учун маълумотларни қуйидаги кўринишда тақдим этинг:
1. Кузатишлар санаси, вақти
2. Кузатиш ўтказилган жой номи, агар мумкин бўлса координаталари
3. Йўналишнинг қисқача тавсифи: бошланғич жой - якуний жой
4. Кузатиш ўтказилган кундаги об-ҳаво (ёмғирли, булутли, қуёшли ва ҳ.к.)
5. Қайд қилинган қушларнинг тури ва сони
6. ФИО, телефон рақамингиз ёки электрон почта манзили
7. Кузатишга жалб этилганлар сони
 
Агар қушларни кузатишда жиддий иштирок этмоқчи бўлсангиз, у ҳолда кузатишларингиз натижасини Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига 6-октябрь 12.00 дан кечиктирмай тақдим этишингиз керак. Юқорида келтириб ўтилган шаклда тўлдирилган қайдлар натижасини oleg.kashkarov@iba.uz манзили орқали ёки +99893 5531974 ва +99890 1740396 телефон рақамлари орқали Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига юборишингиз мумкин. 
 
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда European Birdwatch акцияси жуда кенг қамровда ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 33 мамлакатидан иштирок этган 64 минг иштирокчи олти миллиондан ортиқ қушларни кузатди! Ўзбекистон ҳам бу акцияда фаол иштирок этди ва Қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг 230 дан ортиқ аъзолари ва фаоллари мамлакатимизнинг бешта вилоятида кузатиш олиб борди. 
Шархлар
Реклама