Ўзбекистонда таълим сифати махсус инспекция томонидан назорат қилинади
21 апрел 2017, 11:00 1182 кўрилди

alt

Таълим-тарбия жараёнларининг сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифаси – таълим-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, таълим тизимида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан иборат бўлади. Шунингдек, инспекция сифати ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш, таълим-тарбия сифатини назорат қилади.

“Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган. 

Таҳлилларга кўра, қатор олий таълим муассасаларида илмий-педагогик салоҳият ҳануз паст даражада, таълим жараёнининг ўқув-методик ва ахборот таъминоти замонавий талабларга мос эмас, моддий-техник база тизимли равишда янгиланишга муҳтож, педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш борасидаги ишлар талаб даражасида олиб борилмаяпти. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама