Ўзбекистонда сирка кислотаси савдосига чеклов жорий қилинди
18 ноябр 2013, 10:21 1600 кўрилди

altЎзбекистон ҳукуматининг 2013 йил 12 ноябрда қабул қилинган қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик талабларини таъминлаш ва фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида мамлакатимиз ҳудудида 10%дан ортиқ концентрацияли сирка кислотасининг чакана савдосига тақиқ жорий қилинди. 

"Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзстандарт" агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда сирка кислотасига амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган сирка кислотасининг чекланган концентрацияси бўйича ягона талабларни белгилаш топширилди.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биргаликда ўрнатилган тартибди чакана савдо тармоғидаги озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10%дан ортиқ концентрацияли сирка кислоталари сотилишининг олдини олиш ва ушбу маҳсулотни олиб қўйиш чораларини кўради. 

 

 

Шархлар
Реклама