Ўзбекистонда шаҳар телефон тармоғига бепул уланиш акцияси бошланди
21 ноябр 2013, 11:46 1830 кўрилди

alt

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси мутлақ алоқа хизматларидан фойдаланишда телефон тармоғига уланиш тўловини олишни бекор қилиш йўли билан жисмоний шахсларни жалб этиш бўйича акция ўтказилади.Бу ҳақда компания сайтида эълон қилинган.

Акция 2013 йил 21 ноябрдан 31 декабрга қадар ўтказилади. Акция амал қилиши даврида, аҳоли учун симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш тўлов олинмай амалга оширилади.

Шу тариқа, акция давомида телефонлаштирилмаган ва телефонлаштирилган биноларда асосий телефон аппарати воситасида (оператор томонидан бир рақамни бир фойдаланувчига ажратишда) симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш бепул амалга оширилади.

Акция телефон тармоғига уланиш билан боғлиқ тақдим этиладиган бошқа хизматларга тааллуқли эмас.

Шархлар
Реклама