Ўзбекистонда Олимлар клуби ташкил этилди
05 декабр 2017, 10:14 417 кўрилди

alt

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Олимлар клуби ташкил этилди.

Олимлар клуби “Маърифат” тарғиботчилар жамиятига аъзо профессор-ўқитувчилар, олимлар ва илмий тадқиқотчилардан иборат ихтисослашган гуруҳ ҳисобланади. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий, ғоявий-мавкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинади. Шунингдек, терроризм ва диний экстремизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, гиёҳванд моддалар савдоси каби таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари ўрганилади. Амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади, деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама