Ўзбекистонда ижтимоий корхонани ташкил этиш қўлланмаси нашр этилади
25 октябр 2013, 12:52 595 кўрилди

 

altДавра суҳбатида ижтимоий корхоналар Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришнинг келгуси истиқболлари, шунингдек “Ижтимоий корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг барқарор ва самарали ривожлантириш қўлланмаси” муҳокама қилинди.

 

Корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари қўлланма лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини илгари сурдилар.

 

Лойиҳа доирасида янги иш жойлар, ногирон ва аҳолининг бошқа ҳимояга мухтож қатламига профессионал ўқувлар ташкил этувчи ижтимоий корхоналар ташкил этилмоқда. Ҳозирги келиб ижтимоий корхоналарнинг миллий тармоғи яратилди. Айнан шу борадаги эришилган натижаларни ва фаолиятни янада ривожлантириш учун “Ижтимоий корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг барқарор ва самарали ривожлантириш қўлланмаси”ни нашр этиш режалаштирилган.

Шархлар
Реклама