Ўзбекистонда иккита янги телеканал иш бошлади
15 ноябр 2013, 10:15 1106 кўрилди

altРақамли телекўрсатувларга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасида кўрсатувларни эфирга узатишнинг янги форматига босқичма-босқич ўтиш жараёни кечмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон МТРК 14 ноябр куни соат 17:00 дан бошлаб иккита янги телеканални тест-синов тариқасида эфирга узатишни бошлади. "Ёшлар" телеканали қошида шакллантирилган «Кинотеатр» телеканали мамлакатимиз ва хорижда яратилган тўлиқ метражли, қисқа метражли, бадиий ва ҳужжатли филмлар ҳамда тарбиявий ва марифий йўналишдаги спектаклларни намойиш этишга мўлжалланган.

«Тошкент» телеканали қошида ташкил этилган «Наво» телеканали эса томошабинларни мумтоз, халқ мусиқа асарлари, замонавий ва эстрада, шу жумладан, хорижий мусиқалар билан таништиради.Ҳар иккала телеканал дастлаб 6 соатдан эфирга чиқади. Кейинчалик эфир вақтини узайтириш кўзда тутилган. Яна бир ойдан кейин эса "O`zbekiston" телеканали қошида «Оилавий», "Маданият ва мaърифат" телеканали қошида эса "Ҳудуд" каналлари ишга тушади. 

Шархлар