Ўзбекистонда гриппга қарши эмлаш бошланди
25 октябр 2013, 16:23 1114 кўрилди

alt

Грипп эпидемияси ва ўткир респиратор касалликларни олдини олишда вакцинация жуда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистонда гриппга қарши бепул вакцинация эпидемиологик кўрсатмаларга асосан амалга оширилади. Бюджет ҳисобидан ҳарид қилинган вакциналар асосан оғир юрак-қон-томир касаллигига чалинган ва тез-тез касал бўладиган болаларга берилади. Эпидемиологик вазиятга қараб одамлар билан кўп мулоқотда бўладиган касб эгалари ҳам бепул эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, зарурият туғилса яна қўшимча вакциналарнинг харид қилиниши кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда гриппга қарши вакцинани асосан йирик корхоналар ўз ходимларининг саломатлиги ҳимояси учун харид қилишади. Бундан ташқари мамлакатимизда жуда кўп хусусий вакцина марказлари фаолият юритаётган бўлиб, уларда барча истаганлар пуллик равишда мазкур вакцинани қабул қилишлари мумкин.

 

Реклама