Ўзбекистонда «Диабет ойлиги» бошланди
01 ноябр 2013, 16:22 1992 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида келтирилишича, диабет ойлигини утказишдан максад - инсонларга кандли диабет хакида, унинг хавфли омиллари хакида, эрта ташхис куйиш, асоратларни олдини олиш хакида купрок маълумот бериш, хулоса килиб айтганда «диабетга карши кураш»га чакиришдан иборат.

Республикада кандли диабет беморларга дова-ташхислаш ёрдамини кўрсатиш учун 14 та эндокринологик диспансер фаолият кўрсатмоқда. Жойларда 505 эндокринологик кабинетлар, шулардан 176 таси болалар эндокринологик кабинетлари иш олиб бормоқда. Ўзбекистонда Эндокринологик хизматни Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигида мувофиқлаштиради.

Хозирги кунда бутун дунёда бу касаллик билан 366 миллиондан ошикрок инсонлар азоб чекмокдалар. Агар самарали чоралар курилмаса 25 йилдан сунг хар 6 - одам, 21 аср урталарида хар 2 - одам кандли диабетга чалинади.

Эпидемиологик маълумотларга караганда Узбекистонда кандли диабетнинг таркалиш даражаси 5% ни ташкил килади. Аммо хозирги кунга келиб 135751 бемор диспансер хисобида туради. Улардан болалар 1292, усмирлар-553.

 

Шархлар
Гулноза
  13 июл 2017, 12:23
Ассалому алейкум мен Навоийдан ёзётгандим сизга ёзишимдан асосий максад 2015йилда тугилган кизим Абдурахимова Мадинабону январ ойидан бери кандли диабед билан чалинганини билиб колдик 2 марта реанимацияга тушдик хозирда сахири 13-14 сиздан илтимос россияга етмокчи эдим кандай ким томонида юборсам булади жавоб бера оласизми
Реклама