Ўзбекистонда чақалоқлар янги вирусга қарши эмланади
08 октябр 2013, 15:17 910 кўрилди

altБу хақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова маълум қилган. Ротавирус 5 ёшгача бўлган болаларда оғир ич кетиш ҳолатини келтириб чиқарадиган ва ҳатто ўлимга олиб келадиган асосий сабаблардан бири ҳисобланади.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, ушбу инфекция олдини олишнинг энг самарали ва ишончли усули эмлашдир. Статистик маълумотларга кўра, болалар ротавирус инфекциясига қарши эмланадиган мамлакатларда ич кетиш билан оғриш ҳоллари кескин камайган. Шунинг учун 2009 йилда ЖССТ мана шундай дориларни Миллий эмлаш кунларига киритишни маслаҳат берган, деб хабар беради UT нашри.

Бугунги кунда Ўзбекистонга ушбу вакцинани олиб киришга доир тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

 

Шархлар
Реклама