Ўзбекистонда автомобиль хариди икки баробарга ўсади
06 ноябр 2013, 11:48 959 кўрилди

alt

Бу хақда “Ўзбекистон республикаси автомобиль саноати ривожининг ҳолати ва истиқболлари” номли маърузага таяниб Mezon.uz нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, яна 12 йилдан кейин мамлакатимизда ҳар 1000 кишига 132 та автомашина тўғри келади. Ҳозирда эса мазкур кўрсаткич 67 та автомобилни ташкил қилмоқда.

Айни дамда киши бошига автомобиль сони бўйича Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистонни ортда қолдирмоқда. Ушбу мамлакатларда мос равишда ҳар 1000 кишига 49 ва 11 та машина тўғри келади.

Экспертларнинг сўзларига қараганда, аҳоли даромадларининг ошиб бориши натижасида мустақиллик йилларида республикамизда транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 мартага ўсган.

2020 йилга бориб эса тежамкор машиналарга бўлган талаб ўсиши кутилмоқда. 

Шархлар
Реклама