Ўзбекистонда ҳар тўртинчи одам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади
31 октябр 2013, 18:30 4780 кўрилди
alt
ЎзАнинг хабар беришича, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 51,2 фоиз, саноатда 23,3 фоиз, бандлик соҳасида 75,6 фоиз, экспортда 19,1 фоизни ташкил қилди.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларда ўтказиладиган режали солиқ текширишларининг муддати икки йилдан уч йилга узайтирилди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий этилди.
Тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш, уларни электр таъминоти тармоқларига улаш механизмларини такомиллаштириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, хўжалик субъектларининг самарали кадрлар сиёсатини юритиши учун тегишли шароитлар яратишга қаратилган меъёрий-қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.
Мазкур қонун ҳужжатларининг ижроси изчил таъминланаётгани, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувлар барҳам топаётгани, текширишлар кескин камайгани натижасида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари тобора кўпаймоқда. Қувонарлиси, соҳага ёшларнинг ҳам қизиқиши ортиб бормоқда. Бунда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказиб келинаётган “Ёш тадбиркор – юртга мададкор”, “Ёш тадбиркор – келажак пойдевори”, “Менинг бизнес ғоям” каби лойиҳалар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жорий йилда ўтказилган тадбирларда 1,5 мингдан ортиқ ёшлар ўз бизнес ғоялари билан иштирок этди. Энг сара ғоялар танлаб олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан уларни амалга оширишга кўмаклашилди. Натижада юз нафардан зиёд ёш тадбиркор ўз бизнесини очишга эришди. Муҳими, мазкур тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирида ўнлаб ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.
 
Шархлар
Sirojiddin
  21 ноябр 2016, 09:51
Men yaqinda yangi xususiy korxona ochdim grand shurchi x/k men faqat qishloq joyda yashayman ishlab chiqarish qishloq uchun maxalla guzari ochmoqchiman xozirgi kunda dukonim ham bor nonvoiyxona xam ishlab turibdi qishloq uchun shuni kengroq qilishim uchun gaz taminoti kerak bulyapdi gaz turbasi utqazilgan lekin boshdan uzilgan eletr uzi bir kunda 2 soat buladi shuni imkoni bulsa gaz bilan elektr energiyasini yulga quyib bersalaringiz surxondaryo viloyati shurchi tumani olatermir maxammasi tel nomerim 91 9008888
Реклама