Ўзбекистонда ҳафта ичида 3 киши ёнғиндан ҳалок бўлди
11 ноябр 2013, 16:59 1053 кўрилди

alt

Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 нафари турли даражада тан жароҳати олди. Олиб борилган тезкор қутқарув ишлари натижасида фуқароларнинг аксарият турар жойлари ва мулклари сақлаб қолинди.

 

Маст ҳолатда сигарета чекиш оқибатида пойтахтлик Владимир К.нинг ҳаёти хавф остида қолди. У керагидан зиёд алкоголь ичимлик истеъмол қилиб, сигарета чекади ва ухлаб қолади. Ўчирилмаган чигарета қолдиғи ётоқнинг ёнишига олиб келди ва ёнғин келтириб чиқарди. Деразадан тутун чиқаётганини кўрган қўшнилар эса шу заҳоти ўт ўчириш хизматига қўнғироқ қилдилар ва бахтли тасодиф туфайли эътиборсиз инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди.

 

Сурхондарё вилояти, Денов туманида яшовчи Ўктам Ж. исмли фуқаро эса бепарволикнинг қурбони бўлди. У носоз печдан чиққаз газ билан тўлган ошхонада чироқ ёқмоқчи бўлиб, аланга ичида қолди. Куйиш жароҳатини олган Ўктам касалхонага ётқизилди.

 

Сурхондарёнинг Бойсун туманида яшовчи фуқарога тегишли автобуснинг носоз стартерида юзага келган қисқа туташув ҳам ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлди. Оқибатда ушбу транспорт воситаси бутунлай ёниб кул бўлди.

 

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида шаҳрида «Ласетти» ва «ГАЗ-24» енгил автомобилларининг ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида “Ласетти” автомашинасида ёнғин чиқиб уни яроқсиз ҳолатга келтириб қўйди, деб ёзади "Постда" газетаси. 

Шархлар
Реклама