Ўзбекистонда 9 ой давомида давлат органларининг 3,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлари ижроси тўхтатилди
30 октябр 2013, 15:36 634 кўрилди

altЎзбекистон янгиликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида адлия органлари ва муассасалари томониданжорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди. 3-чоракда 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди улардан 9 таси қабул қилинди.

Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш борасида 10 та назорат тадбирлари ўтказилди. Адлия органлари томонидан тадбиркорлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида ўтказилган текширишлар натижаси бўйича қўлланилган таъсир чораларига асосан давлат органларининг 3,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлари ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди. Судларга 102 млрд. сўмдан ортиқ даъво аризалари киритилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 40 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ҳудудий адлия органлари томонидан фуқаролар мурожаатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳаларида ҳам самарали ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Шархлар
Реклама