Ўзбекистонда 55 мингдан ортиқ хўжалик ишлари сайёр суд мажлисларида ҳал этилди
22 октябр 2013, 11:00 789 кўрилди

 

alt2013 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимиз хўжалик юритувчи субъектлари, тадбиркорлар ва давлат идораларидан хўжалик судларига тушган 163 мингдан ортиқ ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилиб, ҳал этилган. 55 мингдан ортиқ хўжалик ишлари бевосита жойларда ташкил этилган суд мажлисларида кўриб чиқилган.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кенгайтирилган раёсат йиғилишида маълум қилинди. Хўжалик судлари томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида бажарилган ишлар сарҳисобига бағишланган мажлисда қайд этилганидек, 2013 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг расмий веб-сайтида тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари ва илтимосномаларини электрон шаклда қабул қилиш бўйича марказлаштирилган дастурий таъминот ишга туширилди. Мажлисда тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан янада самарали фойдаланиш керакли таъкидланди.   

 

Йиғилишда ютуқлар билан бирга хўжалик судларида ишларни ташкил этиш борасида кузатилаётган айрим камчиликлар ҳам танқид остига олинди ва уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

 

Шархлар
Реклама