Ўзбекистонда 100 фоиз шаҳарлар марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланган
06 сентябр 2013, 17:34 1061 кўрилди

altЖумладан, шу йилнинг ўзидаёқ 1503,6 километр сув тармоқлари қурилди, улардан 1357,5 километри қишлоқ жойлариг тўғри келади.

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва сув таъминоти тизимининг такомиллаштириш масаласи ечими Президент Ислом Каримов қарори билан 2012 йил 21 ноябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилдаги Инвестицион лойиҳасида белгилаб қўйилган.

Яқин истиқболда энг муҳим лойиҳалардан бири бу – Навоий вилояти Конимеҳ туманида сув тармоғининг узунлиги 24,5 километр келадиган «Дамхўжа-Конимеҳ» икки сув объектлари қурилишидир.

Мазкур инвестицион лойиҳа қиймати 7, 2 миллиард сўм, дея баҳоланмоқда. Ҳозирги кунгача унинг 5,2 миллиарди ўзлаштирилди. Айни дамда мазкур сув объектида қурилиш ишлари деярли битказилди.

Айтиш жоизки, яқин вақт ичида бошқа инвестицион лойиҳани амалга ошириш ҳам кўзланмоқда. Маълумотларга қараганда, у Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилади. Лойиҳанинг қиймати 3, 7 миллиард сўмга тенг бўлиб, у Конимеҳ туман маркази аҳолисини сув билан таъминлаш мақсадида 38 километр узунликдаги сув тармоғини модернизация қилишга йўналтирилган.

 

 

Шархлар