Ўзбекистон талабаларини бирлаштирадиган янги Марказ ташкил этилади
30 октябр 2017, 10:49 279 кўрилди

alt

Минглаб Ўзбекистон талабаларини бирлаштирадиган Миллий ахборот-илмий маркази ташкил этилади. Бу бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ушбу марказ концепциясини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш учун Тошкентдаги Британия Кенгаши таклифига биноан Лондон Метрополитан университети Ҳамкорлик бўлими бошлиғи Кристофер Лейн ташриф буюрди. Лойиҳа ишчи гуруҳи билан биргаликда талабалар учун энг яхши жаҳон ва миллий амалиёт марказлари тажрибасини ўрганиб иш олиб борди.

alt

Талабалар учун ташкил этиладиган бу марказ мамлакатимиз ёшлари учун янги имкониятлар яратиши кўзда тутилган. Марказ дастурини профессионал даражада тузиш, унинг архитектура қиёфаси ҳам замонавий ва янгича кўринишда бўлиши учун турли ташкилот ва муассасалардан мутахассислар, хусусан, университетлар ректорлари, проректорлар, кафедра мудирлари, социолог, психолог, АКТ мутахассислари, кутубхоначи ва талабалар жалб қилинган. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама