"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишонлари топширилди
12 янвuary 2017, 10:45 1274 кўрилди

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди

Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Тадбирда билим юртининг бир қатор ҳарбий хизматчиларига, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига давлатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28 ноябрда имзолаган фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилган эди. Мазкур мукофот Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва хизматчиларига берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама