Ўзбекистон почтаси: 5 та «қайноқ» янгилик
31 октябр 2013, 17:11 2195 кўрилди
alt1. Қишлоқ ҳудудларидаги почта алоқа бўлимларида АКТни жорий этган ҳолда замонавий хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида, жорий йилда белгиланган 41 почта алоқа бўлимлари ўрнига, 153 та почта алоқа бўлимлари компьютер техникаси билан таъминланиб, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг корпоратив компютер тармоғига боғланди.
 
2. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш сифати ва сервис хизматини тез ривожлантириш, қишлоқ ҳуддудида истиқомат қилувчи аҳолига қулайликлар ва янги юқори технологияларидан фойдаланишларига имконият яратиш мақсадида, қишлоқ ҳудудидаги аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш учун 50 та почтальон мобил банк терминаллари билан таъминландилар.
 
3. Қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолига ҳизмат кўрсатувчи автомобил паркини янгилаш мақсадида, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ томонидан 40 та “Дамас” русумидаги автотранспорт воситалари сотиб олиниб, жойларга етказилди. Жорий йилнинг охирига қадар режа бўйича яна 34 та “Дамас” русумидаги автотранспорт воситасини сотиб олиш режалаштирилган.
 
4. Почтальонларга янги хизмат велосипедлари берилди. Газета, журнал ва бошқа нашрларни тезкорлик билан етказиб бериш мақсадида улар учун 2 650 та велдосипед ҳарид қилинди.
 
5. 2014 йилга обуна бўлиш учун имтиёзлар кенгайтирилди. Улар нафақат нашрларнинг нарҳлари арзонлашганида сезилади, балки уларни етказиб беришда ҳам чегирмалар ўрнатилди.
 
Шархлар
Реклама