Ўзбекистон миллий энциклопедиясига Франкфурт ярмаркасида катта қизиқиш билдирилди
25 октябр 2013, 14:39 724 кўрилди

 

alt«Жаҳон» ахборот агентлигининг хабарига кўра , Ўзбекистон номидан ушбу ярмаркада «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти қатнашган.

 

Бу йил китоб форумига қарийб 280 минг киши ташриф буюрди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон билан матбаа-полиграфия соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

 

Жумладан, New Era Publications нашриёт уйи вице президенти Томас Гёльденитц мустақиллик йилларида Ўзбекистонда матбаачиликда эришилиган ютуқларга юқори баҳо берди.

 

Ўзбекистон вакиллари ва ярмарка иштирокчилари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.

Шархлар
Реклама