Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг қурилиши: 10 та факт
06 ноябр 2013, 18:08 1846 кўрилди

alt1.    Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Туркманистон ва Хитой ҳудудидан ўтадиган магистрал газ қувурининг қурилиш ишлари 2007 йилда бошланган.

2.    Газ қувури дастлаб йилига 25 миллиард куб ўтказди.
3.    Ҳозирги кунда мавжуд газ қувурларидан Марказий Осиё ҳудудидан Хитойга йилига ўртача 40 миллиард куб газ ўтмоқда.
4.    Айни дамда қурилаётган газ қувурининг учинчи қисмига қуришга  келишув 2009 йилда имзоланган.

5.    Мазкур лойиҳани молиялаштириш CNPC Хитой миллий нефтгаз компанияси ва Хитой Давлат тараққиёт банки 2.2 миллиард АҚШ доллари ажратган.

6.    Газ қувурининг учинчи навбати ишга тушгандан сўнг газ узатиш ҳажмлари йилига 65 миллиар кубметрга етиши кўзланмоқда.
7.    Газ қувурининг қурилиш ишлари 2014 йилда ниҳоясига етади.
8.    Газ қувурининг тўртинчи қисмини қуриш ҳақидаги келишув Хитой Халқ Республикаси Раҳбари Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланди
9.    Газ қувурларининг тўртинчи қисмини монтаж ишлари 2016 йилда якунланади.
10.  Бу эса газ узатиш ҳажмини йилига 95 миллиард кубметрга ошириш имконини беради

Мазкур маълумотлар мезон.уз нашрида чоп этилган мақола асосида тайёрланди.

 

Шархлар