Ўзбекистон Фанлар академиясига янги президент сайланди
11 янвuary 2017, 10:58 594 кўрилди
alt
10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган Умумий мажлис бўлиб ўтди.  Мажлисда Фанлар академияси академиклари,  директорлар кенгаши аъзолари иштирок этишди.
 
Умумий мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди ва нутқ сўзлади. Мажлис қаинашчилари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентлигига сайлаш учун академик Беҳзод Содиқович Юлдошев номзодини қўллаб-қувватлашди, деб хабар беради ФА матбуот хизмати.
 
Йиғилишда сўзга чиққан академиклар М.С.Салоҳиддинов,  С.Ч.Рашидова, Р.А.Зоҳидов, Б.М.Беглов, Б.А.Назаров, А.А.Асқаров, Н.Р.Юсупбеков, А.А.Абдуллаев, профессор Ч.А.Эгамбердиев Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш баробарида академик фан олдида турган бир қатор долзарб масалаларни белгилаб олишди. 
 
Академик Беҳзод Содиқович Юлдошев навбатдаги муддатга Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилинди.
Фото: kun.uz
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 
Шархлар
Реклама