"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Dreamliner самолёти илк бор Ригага парвоз қилди
12 янвuary 2017, 13:42 1001 кўрилди

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Boeing-787 Dreamliner самолёти Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйлаб илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Латвия оммавий ахборот воситаларида хабар тарқатилди, деб ёзади Жаҳон АА.

 
Мамлакат ОАВда “Бу воқеа Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётганининг тасдиғи бўлди”, дея тавсифланмоқда.
 
Хабарларда “Орзу лайнери” энг замонавий двигатель билан жиҳозлангани, кам шовқин чиқариши ва минимал даражада ёқилғи сарф қилиши билан бошқаларидан ажралиб туриши алоҳида таъкидланади.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида мазкур замонавий ҳаво кемасига хизмат кўрсатадиган тегишли инфратузилма тайёрланган, 2 учувчи-инструктор ва 18 нафар учувчидан иборат янги жамоа шакллантирилган. Бугунги кунда “Uzbekistan Airways Technics” корхонасида 64 нафар мутахассис, жумладан, 6 нафар инструктор мавжуд.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама