"Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталарини Visa карталари орқали сотиб олиш мумкин бўлди
14 ноябр 2017, 09:51 261 кўрилди

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 10 ноябрдан авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар берилди.

Айни вақтда авиачиптани фақат Visa карталари орқали сотиб олиш мумкин, кейинги босқичда MasterCard, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизимини улаш кўзда тутилган.

МАК хабарда қайд этилишича, бу авиакомпания ва ТИФ МБ ҳамкорлигидаги авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама