Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидаги 8 йил олдин ёпиб қўйилган «Андархон» пости фаолияти тикланди

фев 12 / 2018

alt

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Андархон” халқаро мақомга эга бўлган чегара-божхона пости очилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилади.

Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидаги ушбу пост бундан саккиз йил олдин ёпиб қўйилган эди. Бу ерда чегара олди ҳудуд аҳолиси соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди. Эндиликда телеграмма ва таклиф хатисиз бемалол ҳаракатланиш мумкин, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ушбу пост орқали бир кунда 650 нафар фуқаро ҳаракатланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *