«Ўзбекэнерго» ДАК 9 ой якунлари бўйича ҳисобот берди: 15 та факт
18 октябр 2013, 14:17 1573 кўрилди

alt

1. Таннарҳнинг туширилиши 100,3 фоизни ташкил қилди.

2. Товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми тармоқ бўйича 100,4 фоизгача оширилди.

3. Электр энергиясини етказиб бериш ҳажми 32,3 млрд. кВт/с, иссиқлик энергияси ҳажми - 5,7 млн. Гкал.

4. Ҳисобот даврида (9 ой) маҳсулот ва хизматлар экспорти 101,1 фоиз билан бажарилди.

5. Қўшни мамлакатларга электроэнергия шартнома бўйича тўғридан-тўғри етказиб берилди, тармоқ хизмати, лойиҳавий-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича хизмат кўрсатилди.

6. Компания корхоналарида маҳаллий ҳом ашё базасида маҳсулотни маҳаллийлаштириш 112,5 фоизга бажарилди.

7. Айни дамда компания 27 инвестицион лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб болрмоқда, улардан 7 таси эса бажариб бўлинган.

8. Хусусан, «Тошкент ИЭМ» ОАЖда қуввати 27,15 МВт бўлган ГТМ, Навоий ИЭСида детандер-генераторларнинг 14 та ячекаси, Сирдарё ва Талимаржон ИЭСларида учта детандер бўйича ишга тушириш-созлаш ишлари монтаж қилинди ва якунига етказилди.

9. “Толимаржон ИЭСда 500 кВ қувватга эга бўлган ОТҚ билан 500 кВли “Толимаржон ИЭС – Суғдиёна НС” ҲЛ қурилиши” лойиҳаси бўйича 218 км узунликдаги 500 кВли ҲЛ қурилиши тугалланди. Ҳозир Толимаржон ИЭСда 500 кВ қувватга эга бўлган ОТҚ бўйича ишлар олиб борилмоқда.

10. “500 кВли Сирдарё ИЭС – Янги Ангрен ИЭС” ҲЛ қурилиши лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, материаллар ва ускуналарни комплектлаш ишлари бажарилмоқда.

11. “Ангрен ЭИЭЗда светодиод лампалар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил қилиш” лойиҳаси бўйича қўшма корхона рўйхатга олинган бўлиб, жорий йилнинг октябрь ойидан маҳсулот ишлаб чиқариш бошлаши кўзда тутилмоқда.

12. Компания корхоналари томонидан замонавий электр энергияси ҳисоби асбобларини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида юридик шахсларда 234,0 мингта уч фазали ва 129,0 мингта бир фазали электрон ҳисоб асбоблари; маиший истеъмолчиларда 13,4 мингта уч фазали ва 2794,5 мингта бир фазали электрон ҳисоб асбоблари ўрнатилди.

13.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февраль “Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисида” ПҚ-1920-сонли Қарорини бажариш мақсадида республика аҳолисининг электр таъминотини яхшилаш, компания ходимларининг турмуш даражаси ва сифатини янада кўтариш, ижтимоий ҳамда маданий-маиший объектларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган соҳа дастури ишлаб чиқилган.

14. 2013 йилнинг 9 ойи ичида соҳа дастурига доир тадбирларни амалга ошириш харажатлари 165,5 млрд. сўмни ташкил этди.

15. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида компания корхоналарида 1434 та янги иш ўринлари, шу жумладан, 106 та касаначилик иш ўринлари яратилди.

 

Шархлар
Реклама