"Ўзбек тилининг луғат бойлиги телеканалларнинг кўрсатувларига ном танлашига яроқсиз бўлиб қолдими?" — Zo'r TV ва MY5'даги кўрсатувларнинг номлари ҳақида
19 октябр 2017, 13:16 1898 кўрилди

 

alt

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Раҳмон Қўчқорнинг "Тилнинг ҳам қарғиши бор” сарлавҳали мақолани чоп этди.

Мақолада она тилимизга ҳурматсизлик, уни менсимаслик, ҳатто унда сўзлашишдан ор қилишдек хунук ҳолатлар ҳақида сўз боради ва бунга мисоллар ҳам келтирилади:

“Афсуски, ўзбек тилига беписандлик миллионлаб одам ҳар куни томоша қилишга мажбур бўлаётган телеканалларда оддий, кундалик ишга айланиб бормоқда. Масалан, ZO‘R TV телеканалида ташкил этилган кўрсатувлар номларига эътибор берайлик: 'CLIP MAKER', 'COMEDY KIDS', 'ONLINE 360', 'TIME OFF', 'T–SHOU' (aслида T–SHOW бўлиши керак), 'TELEGURMAN', 'INDIGO', 'NOKAUT' (aслида KNOCK OUT бўлиши лозим), 'KINO TIME', 'ADRENALIN SHOW', 'STAND UP SHOW', 'REAL XIT', 'THE COVER UP', 'BOJALAR COMMUNITY', 'GARDEROB'...

MY5 телеканалида эса: 'NONSTOP', 'HASHTAG', 'PUZZLE', 'MY5 TOP MUSIC', 'LIKE BOS' (ярми инглизча, ярми ўзимизча!) ва бошқалар.

Энди бир нарсани аниқлаштириб олсак: нима, ўзбек тилининг луғат бойлиги у ёки бу телеканалнинг, нари борса, йигирма-ўттизта кўрсатувига ном танлашига ҳам яроқсиз бўлиб қолдими? Ҳатто "оммавий маданият"га "онабағирлик" қилган Ғарб мамлакатларининг бирорта телеканалида, масалан, "Қишлоқдошлар" ёхуд "Синфдош" деган номда бирорта кўрсатув эфирга берилишини тасаввур этиб бўладими?”.

Муаллиф ушбу мулоҳазаларини "Нима бўпти, ахир мамлакатимизда инглиз ва бошқа хорижий тилларни ўрганишга катта эътибор қаратиляпти, бизнинг мақсадимиз ҳам шу-да", - дея рад этишга ошиқадиганлар ҳам топилишини айтиб, уларга жавобан шундай дейди:

“Аввало, хорижий тилни миллий телеканаллардаги кўрсатувларга ажнабий ном бериш билан ўргатмайдилар. Бу юмушни – ўзига алоҳида усул ва услуб талаб қиладиган тил ўргатиш ишини шу соҳа мутахассислари астойдил, мунтазам тарзда амалга оширганлари маъқул. Қолаверса, номи хорижий тилда бўлган билан, ичида бузилган ўзбек тилида ёхуд олиб борувчининг ўзигагина хос шевасида сайраладиган кўрсатувларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлиши ҳам кўриниб турган ҳақиқатдир”.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  20 октябр 2017, 01:30
Танкид келажакнинг меваси деган макол бор халкимизда.Шундай экан буни тугри кабул килиш керак ТВ даги ходимлар.Хакикатдан хам узимизни тилимизга хос ном танлаш керак.Охирги пайитларда миллий тилимизда йук гапларни гапирадиган одамлар кучада купайди энди ТВ да чикиши яхши эмас.Бошловчиларимиз шевада гапиришлари маданият даражасини курсатади
Мехмон
  19 октябр 2017, 21:03
Бу энг тўғри гаплар! Ҳа бу долзарб мавзу изохларга ўрин йўқ. Ким буни назорат қилади???
Мехмон
  19 октябр 2017, 19:08
Узбекистон матбуот ва ахборот
АГЕНТЛИГИ Рахмон Кучкорни
"Тилнинг хам КАРГИШИ бор"... ...
Уз.24.уз сайти... ...
Интернетда ... ... ...
Машинамнинг мотори бузилиб
Поездда ёки Самолётда кетмокчи
булиб телефоним соатига карадим.
Метро эскалаторида кетаётиб
Квартирамга лифтда чиксамми
ёки зинадан деб уйлаб блокнотимни ,ручкамни портфелимдан олиб урнига планшетимни солиб куйиб, нотбукимга караб куйдим.
Омадсизлигимдан дод солгим келди ва каргадим биринчи булиб
ТВчиларни.
Уларни айби не дейсизми,билмадим мен хам нимадир дейишим керакку.21553
Мехмон
  19 октябр 2017, 18:49
90-йилларда театрга томашабин тушмай куйди деб бир опа тунги куйлакда томоша курсатарди,
хозир уша актриса муштипар аёл
ролини уйнаяпти.
Рахмон Кучкор ушанда мактабда
укирмиди, ?
ТВда мени кариндошим ёки танишим йук.
Мени бир нарса кийнайди уз ишини койил килишмайди аммо узгалар ишига бахо беришга ишкибоз.
Зор тв хусусий канал, нотугри йул
танлаган булса пулига куяди.
Давлат пулига хеч бир натижа курсатаолмай тараклаб юрганларга нега хеч ким индайолмайди.
Четдан караганда ёзгучиларимизни аксариятини ахволи ачиннарли ва кулгили ахволда.
Демокчиманки,янги каналлар мисоли метин заминни ёриб чиккан гиёх мисоли уларни турткилаш эмас парваришлаш керак.
Ижодкор иктидори булмаса, илхоми келмаса ёзмай куйгани макул.
Зор тв янгича йуналиш ва форматдаги канал.
Горкий', Маяковский, Гоголга ухшаб аммо ухшатаолмай ёзганларга
Дурмондан бог ажратилса
хеч кимга эриш туюлмаган холда
янг канал хали атак чечак килмай туриб бугиб улдиришга чогланарлар.
Саттор булмоклик, некбин хаёлларда яшамоклик бахти бизларни тарк этмасин!!!
Мехмон
  19 октябр 2017, 17:08
Shu Rahmon Qo'chqor Davlat kanallari maqolada keltirilgan kanallardan nechta ko'rsatuvlarni o'g'irlab, efirga chiqarishayotganini yozsa yaxshi bo'lardi. Masalan Beauty show ko'rsatuvini konsepsiyasiga qo'shib, nominiyam o'g'irlab olishgan. Sal farqlanishi uchun "Sanamjon" deb qo'shib qo'yishgan. Maqolada keltirilgan Like boss! ko'rsatuvini gapirmasayam bo'ladi. Toshkent kanali shu ko'rsatuvni go'yasi, ma'lumotni uzatish stiligacha o'g'irlab efirga uzatmoqda. O'zligi yangilik o'ylab topomasdan, shu kanallardagi ko'rsatuvlarni ochiqchasiga o'g'irlab nomini o'zgartirib ko'rsataverishadi. Rahmon Qo'chqor shu haqida maqola yoza oladimi?
Мехмон
  19 октябр 2017, 14:23
Рахмат
Мехмон
  19 октябр 2017, 14:22
Тупа тугри узбекча ном куйсин хамма курсатилган курсатувларга
Мехмон
  19 октябр 2017, 14:12
Бекор гап,Рахмон Кучкор узи бошкалар диккатини тортиш учун
"каргиш"сузини ишлатган холда
ТВчилар хам тамомила томошабоп
НОМ танлаш хукукидан фойдаланишганини унутган чоги.
ТВ курсатувларига ном куйувчи
кенгаш тузгилари келган шекилли.
Шуро даври 70 йилини куя турайлик Мустакиллик даврининг
26 йилида узбек тилида ёзиб
Тилимизга хурмат курсатиб
Нимани удда килишди экан.
Тилни бехурмат килиш шу тилда
АСАР ёзиб хеч бир машхурликка
Эришаолмасликдир !!!
Хориж сузларидан фойдаланиш
Миллат тилини бехурмат килиш деб иддао килишлик канчалик
уринли.
Уз сузимизда миллионлаб китоб
ЁЗИБ тилимизга канчалик хурмат
курсатаолдик.
Навоийни навоийшунос олимлар
Тушунаолмай каловланиб,
Тарихимизни тарихчиларимиз билаолмай эловланиб турганда каргиш ишлатиш яхшими?
Каргиш урса аввал ушаларни урсин!
Зор ТВ адабиёт шолипоясида номли курсатув ташкил килиб шу акани бошловчи килиб тайинласа
яхши буларди. ... ..
Реклама