Ўзбек олимлари узумнинг данагини ҳам увол қилишмаяпти
08 октябр 2013, 15:59 1909 кўрилди
altМаълумотларга кўра, ушбу чиқитлар таркибида саноат аҳамиятига эга бўлган кўплаб микроэлементлар, ошловчи моддалар, антиоксидантлар ва шифобахш хусусиятга эга ёғ мавжуд. 
 
- Бу институтнинг Республика озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси  билан ҳамкорлиги самарасидир, дейди Тошкент кимё-технология институти озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси мудири Қамар Серкаев ЎзАга берган интервьюсида.
 
Унинг сўзларига кўра, бундан ташқари, шолини оқлаш жараёнида ҳосил бўладиган кепакни пахта шроти билан қўшиб, биотехнологик ишлов бериш асосида бузоқлар учун соғин сут ўрнини боса оладиган янги биологик маҳсулот олишга эришилган. Бу сигир сутини тежаш ва чорвачиликни ривожлантиришга хизмат қилади.  
 
Олимлар яратган енгил рафинацияланадиган пахта мойи ва кам госсиполли шрот олиш технологияси эса 18 ёғ-мой корхонасида жорий этилди. Натижада, ишлаб чиқарилаётган пахта мойининг сифати сезиларли даражада яхшиланди.  Шу билан бирга, чорвачилик ва паррандачилик учун йилига тўрт юз минг тоннага яқин экологик тоза озуқа ишлаб чиқарилмоқда.
 
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти - ФАО маълумотига кўра, сайёрамизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб ўттиз фоизи истеъмол жараёнида чиқитга чиқарилади. 
 
Шархлар
Реклама