Ўз уйини фохишахонага айлантирган жиноятчи ушланди
08 октябр 2013, 20:44 4399 кўрилди

altUz24.Uz мухбири ушбу жиноий иш тафсилотлари билан қизиқди.

Олиб борилган тергов ишлари натижасида, Тошкент шаҳар Бектемир тумани Жомий Тошкандий кўчасида яшовчи, бир неча бор судланган фуқаро  Геннадий Ким пуллик асосда ўз уйини жинсий алоқа қилишни истаганларга ижарага бериб келган.

2013 йилнинг 4 июль куни кечаси милиция ходимлари унинг уйида икки кишини қўлга олишди. Г.Ким У. Маҳмудова ва М. Юсуповларга жирканч хирсларини қондириш учун хонадонидан жой берган ва бунинг учун Маҳмудовадан рағбат сифатида 15 минг сўм олган.

Дастлабки тергов жараёнида Геннадий Кимга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 131-модда, иккинчи қисм «б» бандига мувофиқ, хавфли рецидивист томонидан фохишахона очиш ва сақлаш, шунингдек ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш айби қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди Геннадий Кимни юқорида келтирилган жиноий ҳаракатлар бўйича айбдор деб топиб, ойлик иш ҳақининг 20%ни давлат фойдасига ушлаб қолиш йўли билан, уч йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди.

Шунингдек, Г. Кимга аввалги 1.808.875 (бир миллион саккиз юз саккиз минг саккизюз етмиш беш) сўмлик жаримани тўлаш мажбурияти ҳам юклатилди.

Юқорида келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган.

Ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Шархлар
Mexmon
  26 янвuary 2016, 21:00
Salom
Реклама