Ўтиш мумкин бўлмаган жойдан ўтиб, вафот этди
02 октябр 2013, 16:48 1021 кўрилди

alt«Нексия» ҳайдовчиси ўтиш мумкин бўлмаган жойдан кўчани кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди ва аёл ўша вақтнинг ўзида оламдан ўтди.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, пиёдалар ўтиш жойидан тахминан эллик метр узоқликда бўлган аёл йўлни кесиб ўтмоқчи бўлади. Бунинг устига «Байналминал» кўчасидан келаётган ҳайдовчи «Фурқат» кўчасига бурилади-да, кўча ўртасида бир зумда пайдо бўлган аёлни кўриб, автоуловни тўхтатишга улгурмайди... Афсуски, бу мудхиш ҳодиса аёлнинг вафот этиши билан якунланди.

Йўл-транспорт ҳодисаси бўлиб ўтган воқеа жойига зудлик билан ЙҲХХ ходимлари етиб келдилар.

Агарда аёл...

...агарда аёл йўлни кўрсатилган жойдан, яъни пиёдалар ўтиш йўлакчасидан кесиб ўтганда, автомобил ҳайдовчилари уни ўтказиб юборишарди, ва бу мудхиш ҳодиса юз бермаслигини мумкин эди.   ЙҲХХ ходимлари сўнгги пайтларда ҳайдовчилар пиёдалар йўлни ўтиш мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтиб, ҳаракатни кескинлаштириб юбораётганларини айтиб, мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайганини таъкидламоқда. Йўл белгилари ва пиёдалар ўтиш йўлакчаси борлигига қарамай, пиёдалар томонидан ЙҲХ бузиш ҳолатлари кескин ошиб кетган. Шу ўринда савол туғилади, пиёдалар йўл ҳаракати хавфсизлигини бузгани учун жавобгарми?

 

Шархлар
Реклама