Ўтган ҳафта содир бўлган ЙТҲларда 216 нафар фуқаро жароҳатланди
21 ноябр 2017, 13:55 517 кўрилди

alt

Ўтган ҳафтада республикамиз автомобиль йўлларида жами 223 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 216 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизматига асосланиб ЎзА хабар қилади.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 89 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган бўлиб, уларнинг 46 минг 124 таси қўпол қоидабузарлик сифатида қайд этилган. Жумладан, 1 минг 783 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани, 14 минг 373 нафари белгиланган тезлик талабларини, 1 минг 584 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 13 минг 739 нафари одам ташиш қоидасини бузгани, 1 минг 343 ҳайдовчи ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани, 13 минг 42 ҳайдовчи хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатлангани учун тўхтатилган. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама