GM-Uzbekistan АЖда Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган мемориал мажмуа очилди
07 декабр 2017, 15:30 1412 кўрилди

alt

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Асака шаҳридаги автомобиль заводига Биринчи Президентимиз номи берилган эди. Кеча “GM-Uzbekistan” АЖда Ислом Каримов сиймоси акс эттирилган мемориал мажмуа очилди, деб ёзади «Халқ сўзи» газетаси.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, автомобилсозлар ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган меҳмонлар қатнашди.

Тадбир иштирокчилари таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан яратилган монумент пойига гулчамбарлар қўйишди. Шунингдек, улар мустақил давлатимизнинг асосчиси ҳаёти ва фаолиятига оид кўплаб экспонатлар билан бойитилган Ислом Каримов музейи билан танишдилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон 2
  08 декабр 2017, 12:45
Бу инсонни қанча таърифласа ҳам кам биринчи президентга муносиб авлод мўлмоғимиз керак
Реклама