GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари туширилмаслиги маълум қилинди

янв 11 / 2018

alt

GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг акциз солиқ ставкасининг ўзгариши билан нархлар туширилиши кўзда тутилмаяпти. Бу ҳақда компаниянинг Жамоатчилик билан алоқа қилиш хизмати хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрда имзоланган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли фармонига мувофиқ товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши тасдиқланди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларининг кескин кўтарилишига йўл қўймаслик ҳамда амалдаги нархларнинг сақланиб қолинишини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 5 сентябрида Вазирлар Маҳкамасининг GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли қарори имзоланди. Унга кўра енгил автомобилларнинг улгуржи ва чакана нархлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 31 августдаги курси бўйича (4210,35 сўм) қатъий белгилаб қўйилди.

Валюта курсининг ўзгариши GM Uzbekistan автомобилларининг Вазирлар Маҳкамасининг 701-сонли қарори билан тасдиқланган улгуржи ва чакана нархлар ҳисоб-китобига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун GM Uzbekistan енгил автомобиллари учун белгиланган акциз солиқ ставкаси 5% этиб белгиланди.

Бу эса курсдаги тафовут сабаб ҳаражатларнинг ошиб кетиши қоплаш ва бу билан автомобилларнинг чакана нархларидаги барқарорликни таъминлаш имконини берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган

GM Uzbekistan автомобилларининг акциз солиғининг пасайтирилган ставкаси 2017 йилнинг 5 сентябридан амалда қўлланиб келинмоқда. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, акциз солиқ ставкасининг ўзгариши билан нархлар туширилиши кўзда тутилмаяпти, дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan автомобилларига акциз солиғи ставкаси 5,4 баробарга пасайтирилди ва 2018 йилда 5%ни ташкил этиши белгиланди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    11 янвuary 2018, 16:26

    Доллир орзонлашсам мошина нархини оширингла узи эномарка опкириш керак узбекистонга жонгаям тегди АКШ эски маделарини миниш

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *