Гиёҳванд моддалар тарқатувчи жиноий гуруҳ фош этилди
18 ноябр 2013, 12:52 1247 кўрилди

alt

Улар Тожикистондан катта миқдорда контрабанда йўли билан гиёҳвандлик воситаларини олиб келиб, уларни юртимизда пуллаш билан банд бўлишган. Ушбу жиноий ишда яна "Бобосалим", "Сухроб", "Зафар", "Бакир", "Нодир" в "Рашид" исмли шахсларнинг иштирок этгани маълум, бироқ уларнинг шахсини аниқлашнинг иложи бўлмаган. Бироқ вақти-соати етиб жиноятчиларнинг қабиҳ ишлари учун жавоб беришлари муқаррардир.

Маълум бўлишиача, Бахтиёр Қосимов (1979 йил Сурхондарёда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели тумани яшаб келган) 2012 йил июн ойида Тожикистон Республикаси фуқароси "Бобосалим" билан танишиб қолади. У эса катта пул эвазига айланма йўллар орқали Ўзбекистонга наркотик олиб келишни таклиф қилади ва Бахтиёр рози бўлади. Лекин бунинг учун бир киши камлиқ қиларди. Шу боис, Қосимов жиноий бизнесини амалга ошириш учун "Суҳроб" ва "Зафар" исмли ҳамтовоқларини ҳам ёллайди.

Улар билан биргаликда Бахтиёр чегарадаги Бекабод туманига келиб, буюртмачи қўлидан 2 килограмм "маҳсулот"ни олади. Оғуни кийимлари остига яшириб Тошкентга олиб келган "Зафар" Бахтиёрдан ўз улушуни олади. А Б. Қосимов эса ўз навбатида гиёҳни мижозларга тарқатади. Орадан бир ой ўтиб, Б. Қосимов сурхондарёлик Намоз Муратов ва фарғоналик Ҳусниддин Сиддиқовлар билан биргаликда аввалги режа асосида Бекабоддан Тошкентга доимий равишда гиёҳванд моддаларни ташиш ва тарқатиш билан шуғуллана бошлайди.

"Маҳсулот" ҳажмининг ортиши билан жиноий гуруҳ сафи ҳам кенгайиб борди. Жумладан, 2012 йилнинг  27 сентябрь куни Б. Қосимов ўзининг туғишган акаси Шамсиддинни ҳам жиноий гуруҳга жалб қилади ва унга асосий вазифа – наркотикларни Тошкентга олиб келишни буюуради ва акаси билан Н.Муратов ва Ҳ. Сиддиқовни ҳам қўшиб юборади. Ш. Қосимов Қўйлиқ бозорига бориб, у ердан ПАЗ-672 (давлат рақами 10AV077) автобусини фойдаланишга олади. Жиноятчилар ҳайдовчи Абдулла Хошимовга Бекабоддан тўрт тонна бақлажон олиб келиш кераклигини айтишади.

Белгиланган жойдан "маҳсулот"нинг навбатдаги партиясини қўлга киритгача, орқага қайтишади. Жиноятчилар шу куни кечаси Ўзбекистон Республикаси МҲХ томонидан ноқонуний, гиёҳванд ва психотроп моддалар олиб ўтилишини текшириш бўйича махсус рейд ўтказилишидан бехабар эдилар. 

Мазкур текширув вақтида Бекабод туманида бизга таниш бўлган автобус тўхтатилади. Унда ҳайдовчи ва Ш. Қосимов бор эди. Текширув жараёнида автобуснинг олд ўриндиғи тагидан гиёҳванд моддалар бўлган учта полиэтилен пакет топилган. 

Кейинчалик суд ишида тергов вақтида аниқланган барча фактлар исботланди. Жиноий гуруҳ барча айбловларни бўйнига олди. Гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этган фуқаролар айбдор деб топилиб, қилмишларига яраша тегишли жазо олдилар. Суд ҳукми билан Б.Қосимов 14 йилга, унинг акаси Ш.Қосимов 12 йилга,  Н.Муратов - 13 йилга, Х.Сиддиқов - 12 йилга ва Ф.Холисов - 11 йилга озодликдан маҳрум этилдилар. 

 

Шархлар
Реклама