Гиёхвандлик иллати
04 феврал 2015, 19:11 5957 кўрилди

alt

Зеро, дунё миқиёсида наркотик моддаларни қабул қилувчи инсонларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Ачинарлиси шунда-ки, бу муаммо бизни ҳам четлаб утаётгани йуқ, ҳозирги кунда Республикамиз ҳудудида 20 мингдан ортиқ шахснинг гиёҳванд моддалар истеъмоли гаружукуйганиқайдқилинган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдагикароригаасосан 26 июнь «Халқарогиёҳвандликка қарши курашкуни» деб эълонқилинган. Мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов ҳам ушбу масалага жиддий эътибор каратиб: «Биз наркотик моддалар  таркатилишининг ҳалокатли окибатларини сергаклик билан баҳолаган ҳолда, бу иллатга қарши курашда саъйҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур. Узбекистон барча манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар билан бу борада хамкорлик килишга тайёр», - деган эдилар. Бусузларнинг исботи уларок, 1999 йил 19 август куни Узбекистон Республикасининг "Наркоманияга  карши кураш тугрисида" ги Қонуни қабул қилинган.

Мамлакатимизда наркотик моддаларини суииистеъмол килиш ва уларнинг ноконуний айланишига карши курашиш буйича 2011-2015 йилларга мулжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури ишлаб чикилиб, Дастур доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан трансмиллий наркогуруҳларнинг конунга зид фаолиятларини аниқлаш ва унга чек қуйиш, контрабанда каналларини ёпиш, гиёҳвандлик экинларини йукқилиш ва гиҳёвандлик иллати таркалишининг олдини олиш буйича махсус тадбир ва операциялар утказилмокда. Бу борада мунтазам равишда утказиб келинаётган «Қорадори» операциялари салмоқли натижалар бериб, ушбу операциялар давомида таркибида наркотик моддалар булган усимликларни етиштириш буйича кўплаб ҳолатлар аниқланиб, жиноятчилар конун ҳукмига ҳавола этилмокдалар.

Маълумки, Урта Осиё, Козоғистон ва Узок Шаркда ёввойи кукнор ҳамда канопля усимликлари куп усади, шу сабабли, бу ерларда ундан тайёрланадиган "гашиш" препаратини истеъмол килиш анчайин ривожланган.

Шу йилнинг 14 октябрь куни жиноят ишлари буйича Қибрай туман судида 1985 йилда туғилган, Ўзбекистан фукароси, бир фарзанднинг отаси, "Верхолаз" МЧЖ ишчиси Сазонов А.С. устидан жиноят иши кўрилди. Фукаро Сазонов А.С. 2014 йил 3 июль куни Қибрай тумани, Салар ШФЙда жойлашган "Иссиқлик-электростанцияси" ҳудудида кетаётганида, Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан утказилган тезкор – тадбир давомида тухтатилиб, холислар иштирокида тинтув қилинганида, унинг қулидаги "КЕНТ" сигаретаси қутисида қора рангли қоғозга ураб солинган, қора рангли сақичсимон, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддаборлигиа никланган.

Экспертиза хулосаларига кўра, ушбу модда "гашиш" гиёҳвандлик воситаси булиб унинг вазни 0,7 граммни ташкил этади, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра "гашиш" Ўзбекистон Республикасида муомалага киритилиши тақиқланган гиёҳвандлик моддалари руйҳатига киритилган.

Суд жараёнида маълум булишича, судланувчи А.С. Сазонов шу йилнинг июнь ойида Салар ШФЙ худудидан утган "Буз-сув" каналига чумилгани борган ва у ерда икки туп ёввойи наша усимлигини кўриб қолиб, уларни илдизи билан юлиб олган ҳамда қуёшли жойга қуйиб қуритган. Сунг, ушбу наша усимлигининг баргларини майдалаб, узи истеъмол қилиши учун "гашиш" гиёҳванд моддасига айлантириб, "КЕНТ" номли сигарет кутисига жойлаб куйган. У ишлаб чарчаган вақтида гоҳи-гоҳида наша истеъмол килиб турган. Юкоридагилардан келиб чиққан ҳолда, суд ҳукмига кўра Сазонов А.С. Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Юкоридаги ҳолатдан куриниб турибди-ки, гиёҳванд мода қай кўринишда бўлмасин, қанча микдорда истеъмол килинмасин, у – инсон ҳаётини издан чиқаришга қаратилган энг ката ва жиддий хавфлардан бири ҳисобланади ва бу фаолиятга дахлдор шахслар албатта жиноий жавобгарликка тортиладилар. Зеро, қаерда гиёҳвандлик булса, уша жойда ахлоқсизлик авж олади, миллат таназзулга учрайди. Бу иллатга қарши курашишда инсонларни соғлом ҳаёт тамойилларига ўргатиш, уларни маънан баркамол ва руҳан шаффоф булишларига кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Шархлар
Мехмон
  13 ноябр 2017, 18:28
рахмат катта малумотка эга булдим
Реклама