Гепатит: келиб чиқиши, аломатлари ва даволаш
20 ноябр 2013, 11:01 36136 кўрилди

altUz24.uz таҳририятига гепатит касаллигига чалиниш ҳолатларига оид маълумотлар келиб тушмоқда. Жумладан тошкентлик Саида Носирова ўғли ўқийдиган умумтаълим мактабида "сариқ" касаллиги тарқалгани муносабати билан болаларни анализ топширишга юборишаётгани ҳақида ёзган, бироқ мактабнинг рақамини маълум қилмаган. Мактубда шунингдек, геппатит касаллигига оид маълумот беришимиз ҳақида ҳам сўралган бўлиб, биз мазур масала юзасидан гепатолог-инфекционистга мурожаат қилдик.

Жигар тўқималарининг яллиғланиши — гепатит дейилади. Гепатитнинг турлари кўп, бугунги кунда гепатит А, В, С, Д, Е ва ҳоказолари бор. Болаларда асосан А ва Е тури учрайди. Гепатит А ни шифокорлар «кир қўллар касаллиги», деб номлашади. Гепатитнинг бу тури умумий фойдаланилган идиш-товоқлар ва ўйинчоқлар орқали кишидан-кишига юқади. Вирус ҳаво орқали юқмайди. Е турдаги гепатит асосан ёзги мавсумда очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш натижасида юқади. А тури эса куз-қиш мавсумида кўп учрайди ва асосан боғча-мактаб ёшидаги болалар орасида тарқалади. 1 ёшгача бўлган болаларда бу касаллик деярли учрамайди. Катталар орасида ҳам камдан-кам ҳолатларда кузатилади.

Касалликнинг олдини олиш учун аввало, болаларни шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга одатлантириш даркор. Яъни қўлни доимо ювиб юриш, алоҳида идишда овқатланиш, бир-бирининг тиш пастасидан фойдаланмаслик каби қоидаларга амал қилишни ўргатиш лозим. Шунингдек, мева-чеваларни яхшилаб ювиб истеъмол қилиш лозим. Болага овқат бераётганда қошиқни оғзингизга солманг ёки ундан қолган овқатни еб қўйманг. Шунингдек, боланинг сўрғичини ҳам оғизга солиб, бериш ярамайди.

Гепатит А ва Е турлари унчалик оғир касаллик ҳисобланмайди ва саломатлик учун катта хавф туғдирмайди. Яъни гепатитнинг бу турлари сурункали ҳолатга ўтиб кетмайди. Аммо касаллик ўткир ҳолда кечиши кузатилиши мумкин. Гепатитнинг В ёки С турида  касаллик сурункали ҳолатга ўтишига мойиллик мавжуд.

Касалликнинг аломатлари кўнгил айниши, томоқ оғриши, тана ҳарорати кўтарилиши билан юз беради. Баъзида бундай ҳолатда айримлар уни грипп ёки шамоллаш билан алмаштирадилар. Кўп ҳолатларда эса сийдик ва ахлат ранги ўзгаради. Баъзан бу ҳолатлар кузатилмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабли, куз ва қиш мавсумида фарзандингиз ўзини ёмон ҳис қилса, албатта, гепатит касаллигига анализ топширган маъқул.

Бемор албатта шифокор назорати остида даволаниши зарур. Гепатитнинг бир туридан даволангач, кишида бу вирусга нисбатан турғун иммунитет ҳосил бўлади. Яъни бу касалликка қайта чалинмайди. Уни батамомо даволаш учун бемор тўғри муолажа қилиниб, парҳез тутиши зарур. Жигар ўз фаолиятини тиклаб олиши учун камида 3 ой ёки 6 ой мобайнида парҳезга эътиборли бўлиш зарур.

 

Шархлар
Мехмон камрон
  02 июн 2017, 16:21
мен Камрон ман гепатит бумаганман лекин хозирги вактда 20 кунлар булди нима йесамхам кайт киласим келади ва 1 марта кайт килдим кеча хеч ерим огримиди лекин кунгим айниди апетет йук 20 кун олдин самиз едим аздим уйда 3 кун гулхуза олдим втамин с кушиб 1 марта нотири хул хам олдим церукал 3 кун олдим шунда хам тухтамин турибди куглим айниши уйдан чикканда яхши едим йулда калбоса егандан кейин бошланди хозир росиядаман яхши бумин турибман илтимос маслохот беринг олдидан катта рохмат духтир
Мухаммед
  22 мая 2017, 08:10
Гепатита B va C haqida malumot kerak katta ayollarda uchrasa xaflimi
Мехмон
  25 март 2017, 12:42
Мени ёшим 25 да хомиладорман хомилам 25 хафта менда гепатит с аникланди менга малумот керак илтимос
Umid
  26 феврал 2017, 21:42
Укамда гепатитга мойил белгилар сезилди.Аввалига бош айланиши,холсизлик кузатилди.Орадан бир кун утиб кунгил айниш уйкучанлик,умумий холсизлик ,туш сохасида огирлик,кекириш кузатилди.Огрик ёк ,кузлар оки саргайган докторга олиб борганимда корин сохаларида хам саргайиш бор эди.Анализлардан келиб чикиб унга Гепатит Д деб ташхиш куйишди.Якин орада умуман йил давомида кон алиштирмаган укол хам олмаган булса кандай килиб касаллик юкиши мумкин.Касалликни батамом даволаб юборса буладими.Энди 20ёшга кирди.Бу дарддан халос булишга ёрдам берилар илтимос
abdigani
  09 янвuary 2017, 10:48
salom man gpatid b buldim yoshim26 10 kun davolandim gulkoza 5 200 10 gpagar 10 5 kantralak 2000 dozada 5 kun gipamers 5 kun nat xilor 100 bn oldim bu tugri lechnyami
zarema
  22 декабр 2016, 15:43
Salom sariq kasalni uyda aniqlaw uchun nima qiliw kk? Peshobga qandaydir dori tomiziladi deb ewitgandim iltimos biladiganlar bölsa yozib yuboring
Тожикистон
  21 декабр 2016, 15:47
сариккасални.давосени.аетинг
Мехмон
  29 ноябр 2016, 11:31
Салом Доктор сиздан илтимос ушбу саволга аникрок жавоб берсанггиз. Жигар тугма поликистаси зарарлари борми?
Жамол
  22 ноябр 2016, 23:08
Салом доктор. Сизга бир саволим бор. Мен 6 йошимда сарик касаллиги билан огриганман хозир йошим 20 да. Якинда шамоллашга карши укол олгандим сийдигим саргайиб жигаримда огрик сезяпман. Лекин терим хам козларим хам саргаймаган, ахлатим хам норм окармаган, хеч кандай кайт килиш кунгил айниши йок. 2, 3 Кун олдин сийдикдан анализ топширган едим хаммаси жойида деб айтишди. Хаммаси жойида болса нима учун сийдигим саргайиб унг томонда огрик бор (унг ковиргам остида) ? Йоки бу бошка нарсадан болиши хам мумкунми ???
Илтимос жавоб беринг ?!
Олдиндан рахмат !!!
Мехмон
  16 август 2016, 11:08
salom gepatit b ni katta yoshdagi insonlar chalinsa uning alomatlari xakida tushuncha bering. Gepatit b ning boshlangich alomatlari kanday?
Реклама