Фото: Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди
16 феврал 2018, 16:18 8244 кўрилди

alt

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташаббуси билан Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Ушбу аттракцион сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни орттиришга хизмат қилади. Кейинчалик бундай қизиқарли шоу-лойиҳалар бошқа туристик шаҳарларда ҳам йўлга қўйилиши мўлжалланган. Бунда нафақат дарвеш, балки масхарабоз, сарбон, машҳур эртаклар қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин каби образлар яратилиши мумкин.

Мазкур ғоя қўмита томонидан Европадаги туристик марказларини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, кейинроқ маҳаллий муҳитга мослаштирилган. 

Фото

photo 2018-02-16 10-14-29

photo 2018-02-16 10-14-12

photo 2018-02-16 10-14-16

photo 2018-02-16 10-14-24

photo 2018-02-16 10-14-24

photo 2018-02-16 10-14-31

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  19 феврал 2018, 08:38
Хассасида барча сири
Реклама