Фохишахонадаги фахшлар фош этилди
04 октябр 2013, 12:16 3977 кўрилди
altUz24.Uz мухбирлари ушбу жиноий иш тафсилотлари билан қизиқди.
 
Тошкент шаҳар Бектемир туман ИИБ ходимлари режа бўйича олиб борилаётган текширув вақтида А.Мин кўчасида жойлашган саунада тўрт нафар ярим яланғоч киши  икки эркак ва икки аёлга дуч келишган.
 
Олиб борилган тергов натижаларига кўра ғаразли ниятларда даромад қилишни мақсад қилган Эдуард Тен 2013 йилнинг 25 февраль куни, соат 15:00да фуқаро А. Норбеков ва унинг таниши М. Сулаймоновага жинсий алоқа қилиш учун саунадан жой бергани аниқланди. Бунинг эвазига А. Норбековдан моддий рағбат тариқасида 27 минг сўм олади. 
 
Ўша куни тахминан соат 15 дан 25 дақиқа ўтганда Г. Тен яна айни мақсадда фуқаро Ш. Ғуломов ва унинг ҳамроҳи С. Турдиевага алоҳида хона тайёрлаб беради ва бунинг учун Ғуломов кетар чоғида 25 минг сўм бериши лозим бўлган. 
 
Айбланувчилардан топилган пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Дастлабки тергов жараёнида Эдуард Тенга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси, биринчи қисмига биноан фохишахона ташкил этиш ва сақлаш, шунингдек 131-модданинг иккинчи қисми б банди бўйича шу ишларни такроран бажарганлик айби қўйилди. 
 
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, фуқаро Э. Теннинг айби тўлиқ исботланди ва гувоҳлар - А. Норбеков, Ж. Қурбонова, Т. Умидова, С. Турдиева,  М. Сулаймонова ва Ш. Ғуломовлар томонидан тасдиқланди. Суд Эдуард Тенни ойлик иш ҳақининг 20%ини давлат фойдасига ўтказилишини белгилаган ҳолда, 3 йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. 
 
Эътиборли томони шундаки, Эдуард Тен фохишахона ташкил қилган сауна аслида унга қарашли бўлмаган. Ушбу объект судланувчининг қариндошларидан бирига тегишли бўлиб, Эдуард Тен унинг йўқлигида саунага қараб туриши керак бўлган. 
 
Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди. 
Шархлар
Реклама