Фарғонaда мол гўшти 26 минг сўмдан сотилаётгани хабар қилинди
07 декабр 2017, 16:51 2069 кўрилди

alt

Фарғона вилоятидаги Марказий деҳқон бозорларида 1 кг мол гўшти 26 минг, 1 кг қўй гўшти 30 минг сўмдан сотилмоқда. Бу бўйича вилоят ҳокимлиги қарор қабул қилган.

Darakchi.uz ёзишича, айни кунларда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ташаббусига кўра, шаҳардаги Янги Марғилон ва Ипакчилар шаҳарчаларида ҳамда Чилонзор МФЙ ҳудудларида арзон маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилган.

Савдо ярмаркаларига маҳсулотлар Ёзёвон, Қўштепа, Тошлоқ ва Бувайда туманларидаги фермерлар томонидан етказиб берилмоқда. Бир кунда туманлардан жами 1 ярим тоннадан ортиқ гўшт олиб келинаётган бўлса, бунга қўшимча тарзда шаҳардаги қушхоналардан ҳам 2 тоннага яқин махсулот бозор расталарига олиб чиқилиши йўлга қўйилган. Ярмаркада, шунингдек, пиёз, картошка, турп, шолғом, сабзи, гуруч, шакар сингари истеъмол маҳсулотларини ҳам арзон нархларда сотиб олиш мумкин.

Савдо ярмаркаларида мол гўштини 26 минг сўм, қўй гўштини эса 30 минг сўмдан ошириб сотилишига рухсат берилмайди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  13 декабр 2017, 08:45
Нархлар баттар даражада ошиб кетаебди! Давлат рахбарлари каякга караебдилар!
Мехмон
  11 декабр 2017, 23:33
Yalpi ichki mahsulotning 8-foizlik darajasini hech bo`lmasa 18-20%ga yetkazish zarur.Aks holda iqtisodiyoti gigantlashgan davlatlar uchun khom ashyo bazasiga aylanib qolishimiz muqarrar. Demagogiya va oratorlik bilan real sektorning salohiyatini ko`tarish aslo mumkin emas.2-chidan,tezlikda, agar kech bo`lmagan bo`lsa,ekstensiv iqtisodiy rivojdan intensiv iqtisodiy rivojga o`tish kerak.30 yillik, 6 pog`onadan iborat,davlatning o`sish dasturini tuzib,har bir pog`onada YIMning to`la 100%lik o`sishini ta`minlashni amalga osh`rish lozim.Milliy iqtisodni o`ta tezkor sur`atda rivojlantirishni (prori`vni`mi tekhnologiyami) hukumat doirasida rejalashtirish darkor.To`g`ri bu juda mushkul,ammo bizning khalqimiz bunyodkorligi sababli bunga qodir.Hukumat tayyormi?Yoq tayyor emas, chunki u islohot qilinmagan va korruptsiya uni yemirmoqda va bu holatning qancha davom etishini khudo biladi.
Мехмон
  11 декабр 2017, 13:09
2016 йил октябрдан бери гуштнинг нархи 1,8 баробарга кимматлашди
1. озука етиштириш учун давлат ер ажратмаганлиги сабабли кимматчилик булиб кетди
2, Экспорт сиёсати нотугри
Мехмон
  11 декабр 2017, 01:50
Оладиган ойлик билан яшаш кийин 1кило шакар 6,500 1 дона тухум 700 1л мой 13-16минг сам хукумат кайекка карайди.ойлик ошса нарх наво 3 баробар ошади.1кило гушт 38 минг сум.
Мехмон
  09 декабр 2017, 20:09
КЕЧА МЕН ФАРГОНАДАН 1 КГ. МОЛ ГУШТИНИ 36000 СУМДАН ОЛДИМ.
Мехмон
  08 декабр 2017, 23:16
Navoiy viloyatida 34 000 so'm go'sht mahsuloti qani edi 26 000 so'mdan sotilsa
Мехмон
  08 декабр 2017, 15:58
нимага хоразмда 40-45мингдан сотиляпди мол гушт махсулотлари
Мехмон
  07 декабр 2017, 23:28
Нима учун Коракалпогистоннинг Кораузак туманида гушт махсулотлари 30 000 сумнан сотилаебди? Назоратчилар кайда караебдилар? Нархларни нимга арзонлатмайдилар?
Реклама