Фарғона ППХ ходимларига янги хизмат машиналари топширилди
08 ноябр 2013, 16:28 3530 кўрилди

altРеспублика Ички ишлар вазирлигидан хабар беришларича, патрул-пост хизмати ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, кези келганда содир этилган жиноятларни «иссиқ изида» фош етиш, жиноятчиларни қўлга олишда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Юртимизда мазкур сохага берилаётган эътибор туфайли хизматнинг моддий-техник таъминоти тобора мустамкамланиб бормоқда. Яқинда Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ таркибидаги Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларига хизмат кўрсатувчи патрул-пост хизмати баталонларига замонавий анжомлар билан жимозланган 30 та янги «Нексия-2» автомашиналари топширилди, деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник М. Соттиев автомашина калитларини ходимларга топширар экан, юксак эътиборга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиш, автомашиналарни кўз қорачиғидай асраш лозимлигини таъкидлади.

Шархлар
Реклама