Exclusive: ўтган ҳафтанинг топ-6 воқеаси
14 октябр 2013, 10:20 1528 кўрилди

alt·  Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда қонунчиликдаги барча ноаниқликлар тадбиркор фойдасига талқин қилинади. «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси» 12-моддасига киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, банк ҳамда божхона органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза ва назорат қилувчи органлар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликда келиб чиқадиган, бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар, бундан сўнг тадбиркорлик субъекти фойдасига талқин қилинади.

·  Бутунжаҳон туризм ва сайёҳат Кенгаши 2013 йилда энг фаол ривожланаётган сайёҳлик тармоқлари қаторида Ўзбекистон сайёҳлик тармоғини бешинчи ўринга қўйди.

·  8 октябр куни «Биржа ва биржа фаолияти туғрисида»ги Қонунга ва ҳаракатсизлик учун биржачиларни жаримага тортадиган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди.

·  Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексидан 15 та модда олинди, бироқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда кўрсатилган чоралар кучайтирилди.

·  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳам хўжалик юритувчи субъектларга кўриладиган чораларни юмшатадиган ўзгартиришлар киритилди.

·  Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, латофатли хонанда Шахзода иккинчи бор она бўлди. 11-октябрь куни у ўғил фарзанд кўрди. Янги туғилган чақалоққа Ҳолид деб исм қўйишди.

Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.

Шархлар
Реклама