Exclusive: ўтган ҳафтанинг топ-6 воқеаси
21 октябр 2013, 10:26 852 кўрилди

 

alt

1.      16-17 октябрь кунлари Тошкентда  IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.

Ярмарканинг дастлабки кунида Ўзбекистон  пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олаётган мамлакатлар делегациялари билан бўлиб ўтган музокараларда юртимизнинг ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари ҳамда ташқи савдо компаниялари вакиллари қатнашди.   

Бу йилги ярмаркада дунёнинг 40 давлатидан пахта ва тўқимачилик соҳаси компанияларининг мингдан зиёд вакили иштирок этди.

 2.      Ўзбекистон ишбилармонлик фаоллиги 2-йиллик максимумга етди

Бизнес сўров натижаларига кўра, 2013 йилнинг III-чорагида республикамиз ишбилармонлик фаоллиги сўнгги 2,5 йил ичида энг юқори кўрсаткичга эришиб, 32,8 даражани қайд этди.

 3.      Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодeксга ўзгартиришлар киритилди.

8 октябрдан бошлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, бухгалтерлик ҳисоботи қоидаларига риоя этмасликдан бошлаб бошқа қоидабузарликлар учун мансабдор шаҳслар эндиликда энг кам иш ҳақининг 5 баробаридан 30 баробаригача жаримага тортилади.

 4.     ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.   

Октябрь ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона кўтарилиб, рўйхатнинг 55-қаторидан жой олди. Бу Осиёда учинчи, МДҲда эса тўртинчи кўрсаткичдир.

5.     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан 16-17 октябрь кунлари ушбу мамлакатда бўлди. Ўзбекистон ва Латвия Президентлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

 6.      Ўзбекистонлик экстрасенслар россиядаги шоуда иштирок этди

 Шу кунларда Россиянинг ТНТ телеканалида "Экстрасенслар жанги" телешоусининг 14-мавсуми намойиш этилди, телешоуда икки нафар ўзбекистонлик экстрасенс - Аброр Усмонов ва Нодира Азаматова қатнашди.

 

Шархлар
Реклама