Энди таксиларни iOS ва Android орқали чақирса бўлади
23 октябр 2013, 12:52 986 кўрилди

altЙўловчи ташишни ташкил қилиш билан шуғулланувчи Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги барча турдаги йўловчи транспорт воситалари ҳаракатини мувофиқфлаштириш ва лизенция бериш департаменти маҳаллий дастур ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда янги TaxiUz лойиҳасини ишга туширди.

Эндиликда TaxiUz тизими фойдаланувчилари iOS ва Android платформалари орқали 24/7 он-лайн тарзида такси буюриш имконига эгалар. Маълумотларга қараганда, мазкур хизмат бепул.

Янги ишга тушган хизмат сайтида келтирилишича, "Янги платформа орқали нафақат таксопаркни, балки такси ҳайдовчисини, автоуловни ва керакли шарт-шароитларни танлашнинг иложиси бор. Шунингдек, йўл тавсилотлари ва ҳайдовчи ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтиш ҳамда бошқа йўловчилар фикрини билиш имконияти мавжуд»

Айтиш жоизки, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда истеъмолчиларга қулай шароитлар яратиш ва буюртма таксилар сервисини такомиллаштириш мақсадида ишга туширилди.

Шархлар
Реклама