Электроэнергиядан мақсадсиз фойдаланганлик учун чора кўриш жорий қилинмоқда
10 октябр 2013, 12:30 731 кўрилди

altХусусан, электр ва иссиқлик энергиясини увол қилганлик учун жавобгарликни ўрнатадиган Маъмурий жавобгарлик Кодекси тартиби мансабдор шаҳслар томонидан ҳуқуқбузарлик яна қайта такрорланса, уларга нисбатан энг кам иш ҳаққининг 15 баробаридан 30 барабаригача жарима тўлови қисми билан тўлдирлди, деб хабар беради norma.uz.

Шунингдек, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиш билан ишлаб чиқариш ва энегриядан фойдаланиш каби фаолият кўрсатадиган корхона ва ташкилотлар мансабдор шаҳсларининг масъулияти оширилди. Эндиликда, энергиядан мақсадсиз фойдаланганлик учун мазкур корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шаҳслари жавобгар бўлади.

Маълумот ўрнида, мазкур Қонун «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида чоп этилган кун – 2013 йил 8-октябрдан кучга кирди.

Шархлар