Давлат солиқ хизмати органларининг "Ишонч телефони"га қилинган мурожаатлар асосида назорат тадбирлари ўтказилди
13 мая 2016, 10:40 1541 кўрилди

alt

Шунингдек, 559 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 15 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари ҳам аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Давлат солиқ қўмитаси қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефони»га мурожаат қилишингизни эслатади.

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати

Шархлар
Мехмон
  17 ноябр 2017, 16:35
Ўзбекистон Республикаси Давлат солик қўмитаси раиси Б.Парпиевга
Фаргона шахар «Агросельхоз холдинг» МЧЖ рахбари З.Курбановдан


МУРОЖААТ ХАТИ

Ассаллому алейкум Ботир Рахматович!

Хозирги кунда республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш масалаларига жуда хам катта эътибор каратиб келмокдалар.
Хусусан, қишлоқ хўжалик махсулотларини четга экспорт қилиш бўйича алохида қулайликлар ва енгиликлар яратилмоқда.
Мен 2017 йил 27 сентябрда 545140-сонли тартиб ракам билан Маргилон шахрида давлат руйхатдан ўтиб, масълияти чекланган жамият ташкил этдим. (СТИР раками 305073586. ИФУТ раками 46110)
Жамиятимизнинг асосий фаолияти чет элдан хамкорлар топиб, экспорт шартномаси асосида, қишлоқ хўжалик махсулотларини етказиб бериш. Буюртмачи 100 фоиз миқдорида шартномада белгиланган маблағни етказиб берувчининг валюта хисоб рақамига ўтказиб беради.
Шундан сўнг, жамият тегишли махсулотларни ахолидан, дехкон ва фермер хўжаликларидан сотиб олиб, ёлланма ишчилар томонидан саралаб, сортларга ажратиб, шунингдек ижарага олинган музлатгич ускуналаридан фойдаланган холда саклаб, махсус идишларга жойлаб, юк транспорт воситалари орқали буюртмачига юборилади. Такидлаш лозимки, хар бир бажарилган ишлар шартнома асосида амалга оширилади.
Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2017 йил учун ягона солиқ тўлови ставкалари 10-1, иловада белгиланган.
Унга кўра, тайёрлов ташкилотлар, брокерлик канторалар, хамда комиссия шартномасига асосан воситачилик хизматини амалга оширувчи юридик шахслар – 33% фоиз ставка бўйича ягона солиқ тўлови белгиланган.
Шундай бўлсада, Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу фаолият тури бўйича умумий товар айланмадан – 5% фоиз ставкада ягона солик тўловини тўлаш такидлаб ўтилган. Мен ушбу жавобдан қониқмадим, солиқ мутахассислари томонидан солиқ ставкаси нотўғри малакаланган деб хисоблайман.
Товар айланмадан 5% ставкада солиқа тортилиши ўз навбатида жамиятни инқирозга учраб, беркилишига олиб келади. Чунки буюртмачининг 100% тўлови ичида юқорида кўрсатиб ўтилган тайёрловдан бошлаб, махсулотни буюртмачига юборишгача бўлган 5та жараёндаги харажатларни ўз ичига олади. Жамият фақат бажарган иши учун 1 ёки 2 фоиз комиссия пули олади. Таклифим шундан иборатки, жамият ўз фойдасидан 33% фоиз ставка бўйича ягона солиқ тўлаши керак.
Хурматли қўмита раиси, ушбу фаолиятни ташкил этишдан мақсадим, аввлам бор давлатимиз, шахримиз равнақи учун хисса қўшиш, қолаверса оиламга ва корхона ходимлари оиласига фойда келтиришдан иборат.
Юқоридагиларга кўра, бизга экспорт-импорт фаолитимизни даввом эттириш учун шароит яратиб бериш мақсадида, жамият фаолияти юзасидан солиққа тортиш ставкасини белгилаш бўйича аниқ жавоб беришингизни сўрайман.


Олдиндан миннатдорчилик билдириб,




«Агросельхоз холдинг»
МЧЖ рахбари: З. Курбонов
Реклама