Давлат идораларига электрон мурожаат йўллаш учун электрон рақамли имзонинг талаб этилиши бекор қилинди
15 сентябр 2017, 18:43 243 кўрилди

alt

"Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг 12 сентябр куни имзоланган янги таҳририга мувофиқ 13 сентябрдан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.

Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда "қайта мурожаат" тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан билдирилган муносабат ёки жавобдан норозилигини маълум қилиш ёки мурожаатини кўриб чиқишни кечиктирилгани баён қилинган мурожаатларга нисбатан ишлатилади. 

Шу билан бирга ҳужжатнинг янги таҳририга қуйидаги янги тушунчалар киритилган:
"оммавий қабул" — давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракатини;
видеоконференсалоқа — узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио- ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилишини;
электрон мурожаат — белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаатни англатувчи янги тушунчалар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзосиз фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш амалиёти илк маротаба Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонаси фаолиятида татбиқ қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  16 сентябр 2017, 09:10
Зур аъло даражадаги иш булибди
Реклама