Дам олиш кунлари ёғингарчиликларсиз ўтиши кутилмоқда
21 апрел 2017, 16:15 869 кўрилди

alt

Гидрометеорология маркази хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб турса-да, ёғингарчиликлар кузатилмайди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 ва кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража ва кундузи 27-32 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 8-13 даража ва кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама